Uch og‘ayni
2007
she'r
Saylanma
Марҳаматлик Офтоб момо урушда уч ўғлидан жудо бўлган
Уч оғайни ботирлар,
Европада ётурлар...
Офтоб ўғлин кўтариб
Юрмаган баҳодирлар.
Сатторқули сардори,
Сотволдиси шунқори,
Собири беозори...
Офтоб билмас, қайларда
Уч ўғилнинг мозори.
Уларни тилаб-тилаб
Олган эди Офтоби,
Қирғин жангга кузатиб
Қолган эди Офтоби,
Бир қўйинга учта нон
: Солган эди Офтоби.
О, уч ўғил азоби,
О, уч ўғил азоби!
Уч оғайни ботирлар,
Билмам, қайда ётурлар.
Офтоб ўғлин кўтариб
Юрмаган баҳодирлар...
Момо, уйингда ғам бор,
Жудолик бор, ситам бор.
Соқов билар, гўл билар,
Ёғоч оёқ, қўл билар,
Ёмғир билар, дўл билар,
Юрт билади, эл билар.
Эл билмаса,
кел,
билар,
Виждон
— олий ҳакам бор!
Уч оғайни акам бор,
Енг ичида пичоқлар.
Йўлин тўсса олчоқлар
—
Ғажиб ташлашга тайёр.
Уч оғайни акам бор:
Бирин оти
— Жасорат,
Бирин оти
— Шижоат,
Бирин оти
— Матонат.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.
So'z qidirish
Qidiruv sahifasiga o'tish