O'tayotgan asrga

- She'r Internet manba

Эски Аср, эшигингни ёпмай тур энди, Етар шунча югурганинг, чопмай тур энди. Айт-чи, яна бут бўлгайми синган қаламлар, Яна қачон қайтар юртга Ғафур Ғуломлар?.. Отам кўриб, мен кўргандим ҳовучлаб жонни, Менинг болам кўрадими Шукур Бурҳонни?.. Кунинг битиб, сен ортингга қайтмай кетябсан. Чўлпонларнинг қабри қайда? – айтмай кетябсан. Кетар чоғинг айт-да ахир, сен бизга қараб, Улуғларин улуғлаган миллатга шараф! Йўқса бизлар буюкларнинг қадрин билмаймиз, Бир амаллаб ўлдирволиб, кейин йиғлаймиз!..
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.