Nega yig'lar
-
She'r
Internet manba
Бу бешафқат,
Бу беозор дунёда,
Бу шундай кенг,
Бу шундай тор дунёда,
Кимлар келиб, Кимлар кетар дунёда,
Қўнғизнинг ҳам Ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Ҳар йил баҳор уч кун яшар бойчечак,
Ариқларнинг бўйидаги мойчечак,
Ялпизнинг ҳам Ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Толкосадай макони бор айронни,
Янтоқ асрар сайёдлардан жайронни,
Қамишзорда яйраб юрган қобонни
—
Тўнғизни ҳам Ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Тулкидайин тутқич бермас туллакни,
Тулки қувиб тутолмаган ўрдакни,
Ўрдак қўнган саҳродаги кўлмакни
—
Ҳовузни ҳам Ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Ким ёлғиздир?
Маскани йўқ эл ёлғиз.
Ўзга юртда ўсгани йўқ эл ёлғиз.
Эртакдаги ўттиз бошли Ялмоғиз Ёвузни ҳам ватани бор дунёда,
Нега йиғлар қримтатар дунёда?..
Бу шундай кенг,
Бу шундай тор дунёда,
Бу бешафқат,
Бу беозор дунёда,
Дарвозаси йў
қ бир бозор дунёда,
Кимлар келиб, кимлар кетар дунёда,
Нега йиғлар кримтатар дунёда?!
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.
So'z qidirish
Qidiruv sahifasiga o'tish