Mahalla
-
She'r
Internet manba
Юзаки қаралса, марказ ҳашамлари,
Осмонўпар уйлар — ҳаммаси гўзал.
Аммо бош суқилса, буларнинг бари,
Бир оддий маҳалла олдида ўсал.
Ўзбегим қомуси — маҳаллам менинг,
Сенинг ўз қонунинг, одатларинг бор.
Саҳифаси олтин мажаллам менинг,
Сен ноқис оёғи етмаган диёр.
Барака дейсизми, оқибатми ё,
Илиқликнинг бари бунда муҳайё.
Шу жойдан бошланар инсоф водийси,
Маҳалла — диёнат, маҳалла — ҳаё.
Эски томингга ҳам қиламан ҳавас,
Қадимий деворлар менга эҳромлар.
Чунки осмонўпар қасрларданмас,
Маҳалладан чиққан Ғафур Ғуломлар.
Шоир эмас, жарчи бўлсайдим агар,
Ким келса дердим мен, қайси сарҳаддан:
Меҳмон, марказни қўй, маҳаллага бор,
Бизда маҳалладан бошланар Ватан!
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.
So'z qidirish
Qidiruv sahifasiga o'tish