Foziljonning onasi

- She'r Internet manba

Фозилжоннинг онаси ҳаммани "сиз"лаб қолди, Токчаларда сарғайган хатларни излаб қолди: Баҳорда эшик очган қўлларим музлаб қолди, Нега болам келмайди, нега болам келмайди?... Осмонларнинг бағрида неча ойлар тўлишди, Қалдирғочлар қуёшга парвоналар бўлишди. Фозилим билан кетган лайлаклар ҳам келишди, Нега болам келмайди, нега болам келмайди?... Мен ҳам ундан айрилиб қолганимга кўнмайман, Фозилни мен қўшиқдек юрагимга кўмгайман. Бу қўшиқни энди мен ўлгунимча куйлайман: Нега болам келмайди, нега болам келмайди? Бу қўшиқни мен чўғдек сочаман пойингизга, Учқунлари чарсиллаб тегсин бир жойингизга, Нақорати ёд бўлсин энг эркатойингизга: Нега болам келмайди, нега болам келмайди?..
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.