Bizdan ozod vatan qoladi

- She'r Internet manba

БИЗДАН ОЗОД ВАТАН ҚОЛАДИ Ўтар неча баҳорлар гулгун, Неча умр кузлари кечиб. Замин узра саф тортиб бир кун, Биз кетармиз қушлардай кўчиб. Бир бебаҳо маъдан қолади, Биздан озод Ватан қолади. Бизнинг манзил оқ — ойдин саҳар, Офтоб сари йўлимиз равон. Миллат учун керак бўлса гар, Минг бир фидо бўлмаса бу жон — Жон чекмасанг, кайдан қолади, Биздан озод Ватан қолади. Одам билан улғаяр макон, Дунёларга достон бўлади. Эркли элнинг гўдаги султон, Султони мард инсон бўлади. Даври дун ҳаммадан қолади, Биздан озод Ватан қолади. Буғдой сепсанг буғдойинг қийғос, Арпа эксанг — арпасин олар. Авлодларга бизлардан мерос, Ўзбекона орият қолар. Эркимиз — гулбадан қолади, Биздан озод Ватан қолади.
Bu she'r uchun audio yozuv mavjud emas.